Пойтахт аэропортида 30дан зиёд авиарейс кечикмоқда
Аэропорт матбуот хизматининг маълум қилишича, бошқа шаҳарлардан келиши лозим бўлган 16 та рейс кечиктирилган. Улар:
- «Air Astana» авиакомпаниясининг8 рейси (улар орасида Тошкент, Санкт-Петербург ва Шарм-ал-Шейх шаҳарларидан келувчи халқаро рейслар бор);
- «SCAT» авиакомпаниясининг иккита рейси (Ўскемен ва Чимкент шаҳарларидан);
- «Qazaq Air» авиакомпаниясининг иккита рейси (Петропавл ва Костанайдан);
- «Fly Arystan» авиакомпаниясининг учта рейси (Чимкент, Алмати ва Қостанайдан);
- «Etihad Airways» авиакомпаниясининг бир рейси (Абу-Дабидан).
Шунингдек, 15 та рейс ўз вақтида амалга оширилмаган:
- «Air Astana» авиакомпаниясининг 7 та рейси;
- «Qazaq Air» авиакомпаниясининг иккита рейси (Ақтўбе ва Қостанайға);
- «Fly Arystan» авиакомпаниясининг учта рейси (Чимкент, Алмати ва Қостанайга);
- «Turkish Airlines» авиакомпаниясининг битта рейси (Истамбулга);
- «Etihad Airways» авиакомпаниясининг бир рейси (Абу-Дабига);
- «FlyDubai» авиакомпаниясининг иккита рейси (Дубайга).
Нурсултон Назарбоев Халқаро аэропорти штат режимида ишлаб турибди.