Польша ўз фуқароларини Исроилдан эвакуация қилмоқда

Польша ўз фуқароларини Исроилдан эвакуация қилишни бошлади. Бугун Варшава аэропортига бортида 120 киши бўлган биринчи самолёт қўнди, деб хабар беради Кazinform агентлиги.

Польша
Фото: twitter.com/mblaszczak

“Исроилдан эвакуация қилинган одамларнинг биринчи оқими Польшага етиб келди. Муваффақиятли операция учун ҳарбийларимизга миннатдорчилик билдирмоқчиман”, — деб ёзди Польша миллий мудофаа вазири Мариуш Блашчак Тwitterдаги саҳифасида.

BBC News хабарига кўра, эвакуация қилинган польшаликларни олиб кетаётган яна иккита самолёт бугун Польшага қайтади.

Сўнгги хабарлар