Полигон ҳудудида Семей ядровий хавфсизлик зонаси ташкил этилади: Президент Қонунларни имзолади

None
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев «Семей ядровий хавфсизлик зонаси тўғрисида»ги ва «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Семей ядровий хавфсизлик зонаси, экология ва электр энергетикаси масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунларни имзолади «, деб хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Қонунга мувофиқ, собиқ Семей ядровий полигонида Семей ядровий хавфсизлик зонасини яратиш режалаштирилган.

Бу ҳудуд ядро ва радиациявий хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, собиқ Семей ядро полигони ҳудудидаги ерларни босқичма-босқич иқтисодий муомалага қайтариш учун реабилитация қилиш мақсадида ташкил этилади. Комплекс экологик экспертиза ва давлат экологик экспертизаси натижаларига кўра аниқланган ифлосланган ўринларда махсус зона ташкил этиш кўзда тутилган.

«Семей ядровий хавфсизлик зонаси тўғрисида» ги Қонунда қуйидаги масалалар назарда тутилган:

1. Собиқ Семей полигонида ва унга туташ ностандарт радиоактив ифлосланишга учраган ҳудудларда «Семей ядровий хавфсизлик зонаси» махсус зонасини яратиш;

2. Радиоактив ифлосланишнинг тарқалишини чеклаш;

3. Полигон ҳудудида радиоактив чиқиндиларни йиғиш, жойлаштириш ва йўқ қилиш йўли билан Семей ядровий хавфсизлик зонаси ҳудудини реабилитация қилиш;

4. Семей ядровий хавфсизлик зонасида радиоактив ифлосланиш даражасини доимий мониторинг қилиш.


Сўнгги хабарлар