Покистоннинг Панжоб провинциясида сув тошқини: яна ярим миллион одам эвакуация қилинди

ASTANA. Kazinform — Покистоннинг шарқий Панжоб провинциясида ёғаётган кучли муссон ёмғирлари дарёлар қирғоқларидан тошиб, сув сатҳининг хавфли даражага кўтарилишига сабаб бўлди. Охирги 24 соат ичида яна ярим миллионга яқин одам хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди, деб хабар беради Анадолу агентлиги.

Наводнение в Пакистане: более 100 человек числятся пропавшими без вести
Фото: Str/Xinhua

Маҳаллий ҳукумат сўзловчиси Набил Жаведга кўра, энг кўп зарар кўрган ҳудудлар - Музаффаргарх ва Мултан шаҳарларидир. Охирги икки ҳафта ичида Рави, Сутлеж ва Ченаб дарёларининг тошиб кетиши туфайли 3900 та қишлоқ сув остида қолган.

Охирги эвакуациядан кейин бир ой ичида уйларини ташлаб кетганларнинг умумий сони 1,8 миллионга етди. Музаффаргарх, Наровал ва Касур шаҳарларида вақтинчалик чодир лагерлари ташкил этилган бўлиб, уларда озиқ-овқат ва зарурий ашёлар тарқатиляпти.

Жами Панжобда 3,8 миллиондан ортиқ одам тошқиндан жабр кўрган. Маъмурият уй-жойидан айрилганларга ёрдам беришини маълум қилди.

Панжоб табиий офатларни бошқариш бошқармаси (PDMA) бош директори Арфан Али Катиянинг айтишича, ёрдам кўрсатиш учун минглаб қутқарувчилар сафарбар этилган, ҳамда одамлар ва чорва молларини эвакуация қилиш учун армия жалб этилган. Унинг айтишича, бу Панжоб тарихидаги энг даҳшатли сув тошқини бўлган.

3 сентябрда расмийлар сув босган ҳудудлардан 300 мингга яқин одам эвакуация қилингани ҳақида хабар берди.

Қайд этиш жоизки, июндан сентябргача давом этган муссон ёмғирлари ҳар йили Жанубий Осиёда ҳалокатларга сабаб бўлади. Покистонда 26 июндан бери сув тошқинлари оқибатида 800 дан ортиқ одам ҳалок бўлган бўлса, Ҳиндистоннинг Ҳимачал-Прадеш штатида июнь бошидан бери 300 га яқин одам ҳалок бўлди.

Сўнгги хабарлар