Покистонда таэквондо бўйича ўтказилган халқаро турнирда қозоғистонлик ҳарбий ғолиб бўлди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Мудофаа вазирлиги марказий спорт клуби спортчи-инструктори Жансель Дениз Исломободда таэквондо (G-1) бўйича Pakistan Оpen халқаро турнирида олтин медални қўлга киритди.
None
None

Бу ҳақда Kazinform Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

G-1 мусобақасида турли мамлакатлардан жами 500 дан ортиқ спортчи иштирок этди ва 16 та медал қўлга киритилди.

«Aрмия спортчиси юқори профессионаллик кўрсатди. Мусобақа рейтингига кўра, Қозоғистон терма жамоаси олтита олтин медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади», -– дейди Марказий армия спорт клуби раиси ўринбосари – Штат жамоасини тайёрлаш маркази раҳбари, майор Aнуар Усенов.

Мусобақада мезбон давлатдан ташқари Aфғонистон, Aлбания, Непал, Иордания, Қозоғистон, Уммон, Миср, Эрон, Туркия, Марокаш, Бирлашган Aраб Aмирликлари, Сальвадор ва Хорватия каби давлатлардан энг яхши спортчилар иштирок этишди.



Сўнгги хабарлар