Покистонда «Қозоғистон уйи» очилди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон элчиси Ержан Қистафин Лаҳорга амалий ташриф билан келди. Ташриф доирасида Покистонда илк бор «Қозоғистон уйи»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.
None
Фото: gov.kz

Қозоғистон уйини очишдан асосий мақсад - Покистон фуқароларига «бир дарча» тамойили бўйича кенг кўламли хизматлар ва маслаҳатлар кўрсатишдан иборат. У ерда Қозоғистон визаси масалалари бўйича ёрдам кўрсатиш имкониятидан ташқари, туризм, маданият, таълим ва савдо соҳаларида, инвестициялар киритишда ҳамкорликни ривожлантириш бўлимлари мавжуд.

Пенжоб провинциясининг губернатори М. Балиг-ур-Реҳман ва Лаҳор шаҳар комиссари М. Али Рандхава барча иштирокчиларни Қозоғистон уйининг очилиши билан табриклади ва бу қадам Қозоғистон-Покистон муносабатлари тарихида янги босқични бошлаб беришини таъкидлади.

Е. Қистафин Қозоғистон уйи икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва икки мамлакат халқларини янада яқинлаштиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.


Сўнгги хабарлар