09:22, 01 Ноябрь 2021 | GMT +5
Пневмония: Қозоғистонда 28 киши касал бўлиб, 57 бемор соғайиб чиқди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус инфекцияси белгилари бўлган пневмония билан касалланишнинг 28 та ҳолати қайд этилди, 1 киши вафот этди, 57 киши тузалиб чиқди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.
Ўтган йилги 13 мартдан бери статистика бўйича: касалланганлар – 79 652 ҳолат ва вафот этганлар – 5036 ва соғайиб чиққанлар сони 68917 тани ташкил этди.