10:04, 08 Июнь 2021 | GMT +5
Пневмония: 5 киши касал бўлиб, 21 бемор соғайиб чиқди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда COVID-19 аломатлари бўлган пневмония билан оғриган беморлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.
![None None](/static/img/plug.webp)
«6 июндаги ҳолатига кўра, Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг 5 та ҳолати ва 6 та ўлим ҳолати қайд этилди, 21 киши соғайиб чиқди.
2020 йил 1 августдан бошлаб мамлакатда қайд этилган жами ҳолатлар сони – 55 809, ўлим ҳолатлари - 939, жами соғайганлар сони – 51 539».