09:35, 22 Апрель 2021 | GMT +6
Пневмония: 123 киши касал бўлиб, 74 бемор соғайиб чиқди
NUR-SULTAN. Kazinform – COVID-19 аломатлари бўлган пневмония билан оғриган беморлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz асосланиб.
«20 апрелдаги ҳолатига кўра, Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг 123 та ҳолати ва 4 та ўлим ҳолати қайд этилди, 74 киши соғайиб чиқди.
2020 йил 1 августдан бошлаб мамлакатда қайд этилган ҳолатлар сони – 52 148, ўлим ҳолатлари - 761, жами соғайганлар сони – 50 913».