Plug and Play қозоғистонликлардан аризаларни қабул қилиш бошланганини эълон қилди

NUR-SULTAN. Кazinform - Американинг энг муваффақиятли Plug аnd Play бизнес акселераторларидан бири «Транстелеком» АЖ ва Аstana Hub қозоғистонлик стартаплардан аризаларни қабул қилиш бошланганини эълон қилди, деб хабар беради Кazinform.
None
None

Турли соҳалардаги лойиҳаларни топширишга рухсат берилади, бироқ телекоммуникация технологиялари, 5G ва булутли ечимлар, киберхавфсизлик, блокчейн технологиялари, Wеb3, сунъий интеллект ва бизнес жараёнларини автоматлаштиришга устувор аҳамият берилади.

Ҳужжатлар 11 мартгача онлайн тарзда қабул қилинади. Кейин Plug аnd Play Kazakhstan ҳамкорлар билан биргаликда саралаш кунини ўтказади, унда стартаплар корпорацияларга ўз ечимларини тақдим этишлари мумкин бўлади. Фақатгина 20 та лойиҳа муаллифлари жаҳон мутахассислари устозлигида ўз малакаларини бепул ошира олади, улар 3 ойлик интенсив дастурга эга бўлади: ўқув воркшоплари ва семинарлар, энг яхши амалиётчилардан маслаҳат ва коучинг, тармоқ яратиш, энг йирик корпорацияларга маҳсулотни тақдим этиш имконияти, пилот лойиҳани ишга тушириш ва инвестицияларни жалб қилиш.

Эслатиб ўтамиз, Play and Play штаб-квартираси Кремний водийсида жойлашган дунёдаги энг йирик акселератор ва инвестордир. Ўтган йил охирида у «Транстелеком» билан ҳамкорлик шартномасини имзолади. Томонлар инновацион экотизимни ривожлантиришда дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ниятида эканликларини маълум қилдилар.

Сўнгги хабарлар