Перуда вертолёт ҳалокати 15 кишининг ҳаётига зомин бўлди

ASTANA. Kazinform – Перу жанубида ҳарбий Ми-17 вертолёти ҳалокатга учради, натижада камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат ҳаво кучлари маълум қилди, деб хабар беради Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги.

вертолет
Фото: Анадолу

Расмий маълумотларга кўра, махсус мақсадли кучлар Миллий полиция билан ҳамкорликда кеча куннинг иккинчи ярмида радиоалоқаси узилган Ми-17 вертолётини топган. Вертолёт Чала-Вьехо аҳоли пункти яқинидан, Чала округида, Каравели провинсиясида, Арекипа департаментида аниқланган.

Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар 4 экипаж аъзоси ва 11 йўловчи, жумладан, болалар ҳалок бўлганини тасдиқладилар.

Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, вертолёт Арекипа минтақасида сув тошқинлари, дарёларнинг тошиши ва бошқа фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш, шунингдек, қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш учун йўлга чиққан эди.

Сўнгги хабарлар