Пентагонга ҳарбий бюджетни қисқартириш буюрилди

Бу ҳақда Washington Post газетаси расмийларга таяниб ёзмоқда.
Журналистлар томонидан кўрилган ҳужжатга кўра, режа келгуси беш йил ичида мудофаа бюджетини ҳар йили 8 фоизга қисқартиришни назарда тутади.
Режа 24 февралгача тайёр бўлиши керак. Пентагон раҳбарининг эслатмасида Трамп маъмурияти йўқ қилмоқчи бўлган 17 тоифа рўйхати келтирилган.
— Улар орасида АҚШнинг жанубий чегарасидаги операциялар, ядро қуроли ва ракетага қарши мудофаани модернизация қилиш, шунингдек, сув ости кемалари, ҳужумчи дронлари ва бошқа ўқ-дориларни сотиб олиш бор, — деб ёзади WP.
Пентагоннинг 2025 йилги бюджети тахминан 850 миллиард долларни ташкил этади, дея эслатади нашр.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Россия ва Хитойга мудофаа бюджетини ярмига қисқартиришни таклиф қилмоқчи экани ҳақида ёзган эдик.