Пекинда Наврўз байрами нишонланди

Байрамда Пекиндаги Қозоғистон дипломатлари ва уларнинг оила аъзолари, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти котибияти ходимлари ва Қозоғистон миллий компаниялари вакиллари, шунингдек, Хитойдаги қозоқ диаспораси вакиллари ҳамда Хитой олий ўқув юртларида таҳсил олаётган қозоғистонлик талабалар иштирок этди.
Ўзининг кириш сўзида Қозоғистон Элчиси Ғабит Қойшибаев жамоатчиликка тинчлик ва ҳамжиҳатлик, осойишталик, халқнинг эзгу ва ёруғ келажакка ишонч посбони Наврўз байрамининг кўп асрлик мероси ҳақида сўзлаб берди.
Маросимда Қозоғистон дипломатик миссияси раҳбари ШҲТ Бош котиби ўринбосари Ерик Асимов ва Қозоғистоннинг ШҲТ Котибиятидаги доимий вакили Нурлан Аққошқаровга Қозоғистоннинг халқаро майдондаги манфаатларини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун «Қозоғистон Мустақиллигига 30 йил» эсдалик нишонларини топширди.
Тадбирнинг ҳақиқий «гавҳари» Қозоғистон Дипломатик миссияси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши томонидан ташкил этилган байрам концерти бўлди. Пекинда ишлаётган дипломатлар ва қозоғистонликларнинг фарзандлари рақсга тушиб, қўшиқ куйлашди. Жажжи санъаткорлар ижросидаги «Наврўз», «Атамекен», «Мен қозоқман» каби қозоқ қўшиқлари, «Қамажай», «Тулпор», «Қозоқ рақси» каби рақслар йиғилганларга ўзгача кайфият бағишлади. Ошиы отиш, арқон тортиш, тўғизқумалақ каби миллий спорт ўйинлари ҳам барчага манзур бўлди.
