Пекинда хитой тилидаги қозоқ қўшиқлари тўплами тақдимоти бўлиб ўтди

PEKIN. Kazinform – Хитой пойтахтида Қозоғистон Республикасининг ХХРдаги элчихонаси кўмагида Абай Қунанбаев, Шамши Қалдаяқов, Алтинбек Қоразбаев, Нурғиса Тилендиевнинг ва бошқаларнинг 30 та машҳур мусиқий асарларини ўз ичига олган машҳур қозоқ қўшиқларининг хитой тилига таржима қилинган биринчи тўплами тақдимоти бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги сайтига таяниб.
None

Таниқли ёзувчи, Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгашининг собиқ депутати Акбар Мажитули «Музика» халқ нашриёти кўмагида қўшиқларни таржима қилган.

Тадбир меҳмонлари сифатида Хитой давлат органлари, академик ва ижодкор зиёлилар, қозоқ диаспораси вакиллари, шунингдек, Хитой ва Қозоғистон оммавий ахборот воситалари журналистлари иштирок этди.

Қозоғистоннинг Хитойдаги элчиси Шахрат Нуришев ўз нутқида халқлар ўртасида маданият ва урф-одатларни чуқурроқ англаш мусиқа ва қўшиқлар орқали амалга ошишини таъкидлади. Шу муносабат билан у мазкур тўплам Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга яна бир ёрқин ҳисса бўлишига ишонч билдирди. Қозоғистон дипломати ўз нутқида жорий йилда Хитойда маданий тадбирлар ташкил этиш режалари билан ҳам ўртоқлашди.

Акбар Мажитули (1954 йилда туғилган) — хитой тилида ижод қилувчи миллий озчилик вакилларидан ХХРнинг таниқли ёзувчиларидан бири. 1982 йилдан Хитой Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ХХР Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши аъзоси, уч марта Хитой Халқ Республикаси Давлат мукофоти совриндори, II даражали «Достық» ордени кавалери, ўндан ортиқ китоблар, жумладан, Абай асарларининг таржималари муаллифи.

Акбар Мажитулининг таржималари ва ижодий изланишлари туфайли бугун хитойлик китобхонлар қозоқ адабиётининг машҳур классиклари, таниқли бастакорлар ижоди билан яқиндан танишишлари мумкин.

Сўнгги хабарлар