Пекин-2022: Машъала эстафетаси бошланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Пекинда XXIV қишки Олимпия ўйинлари машъаласи эстафетаси бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

ҚР Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, маросим Пекин шимолидаги Олимпия боғида бошланган. Машъала эстафетасини расмий равишда Давлат кенгаши Бош вазирининг биринчи ўринбосари Хан Чжен очди.

Ташкилий қўмита глобал пандемия туфайли эстафета йўналиши ва давомийлигини сезиларли даражада қисқартирди. Коронавирус инфекциясининг олдини олиш мақсадида эстафетага томошабинлар қатнашмайди. Бундан ташқари, машъала одамлар яшайдиган кўча ва ҳудудлардан узоққа олиб кетилади.

Эстафета учта Олимпия кластеридаги 12 босқичдан иборат. Машъалани кўтаришда 14 ёшдан 86 ёшгача бўлган жами 1200 нафар машъалачи иштирок этмоқда. Шунингдек, тарихда биринчи марта машъалани нафақат одамлар, балки автомобиллар ҳам олиб юради.

Бугун, 2 феврал куни Пекинда Оқ Олимпиаданинг биринчи саралаш босқичи ҳам бошланди. Олимпиаданинг расмий очилиш маросими 4 февралга белгиланган.

Аммо бугун кёрлинг, шайбали хоккей, фристайл каби спорт турлари бўйича дастлабки саралаш мусобақалари бошланмоқда. 3 феврал куни эса қозоғистонлик фристайлчилар беллашади.

Эслатиб ўтамиз, XXIV қишки Олимпия ўйинларида Қозоғистон терма жамоасидан жами 34 нафар спортчи иштирок этиб, улар 87 та йўлланмани қўлга киритишган.

Тўрт йиллик турнирнинг тантанали очилиш маросими 4 феврал куни Нур-Султан вақти билан соат 17:55да бўлиб ўтади.


Сўнгги хабарлар