Павлодарда топилган қадимий гипарион оти

PAVLODAR. Кazinform — Ердаги отларнинг илк аждоди - эогиппус деб аталган. Ҳайвон 50-60 миллион йил олдин пайдо бўлган. Унинг бўйи мушукникига ўхшайди, атиги 30-35 см, вазни эса 5 кг. Эогиппусдан турли туёқлилар тарқалган.

гипарион
Фото: pavon.kz

Олимларнинг тадқиқотларига кўра, бундан 25 миллион йил аввал сайёрамизда иқлим ўзгариб, ўрмонлар, бутазорлар, ўтлоқлар қурғоқчиликка учраб, ер юзаси қурий бошлаган. Бу ўзгаришдан сўнг тоғли ва тошли даштлар шаклланиб, ташқи кўринишидан ҳозирги отга ўхшаган отнинг аждоди шакллана бошлаган.

Юмшоқ айри туёқлар қаттиқ туёқларга айланиб, сакраб, тез юриш мумкин бўлган. Айтишларича, орадан 13 миллион йил ўтгач, эогиппусдан танаси кийикдек, ҳар оёғида учта айри туёғи бор, тез чопа оладиган гиппарион деган ҳайвон пайдо бўлган дейишади.

Павлодардаги «Қазқонақ» табиат ёдгорлиги - қадимда яшаган ҳайвонларнинг скелетлари сақланиб қолган ажойиб жой. 1928 йилда палеонтологлар Иртиш дарёси этагида жойлашган ёдгорликдан 5-7 миллион йил аввал яшаган турли ҳайвонларнинг суякларини топганлар.

Уни йиғишганда, икки вагон чиққан экан. Кейинчалик у Москвага экспертиза учун юборилади. Бу скелетлар орасида гиппарион оти бор.

Қазқонақ
Фото: pavon.kz

 

Потанин номидаги вилоят тарихий-ўлкашунослик музейи бўлим бошлиғи Надежда Майбанинг сўзларига кўра, гиппарион паст бўйли ва ҳар оёғида учта туёғи бўлган.

Кўриниб турибдики, қадимда бу ҳудудда ўсимликларнинг бой захираси бўлган. Гиппарионлар Шимолий Америкадан Европага, кейин эса Осиёга тарқалган, деб ишонилади.

Вақт ўтиши билан бу гиппарионлар замонавий отни шакллантира бошлайди. Қозоқ оти ҳам унинг авлодидир. Маълумотлар шуни кўрсатадики, Ботай маданияти энеолит ​​даврида биринчи бўлиб хонакилаштирилган отлар ҳақида ҳикоя қилади. 10 000 йил муқаддам отлар ҳозирги Қозоғистон заминида яшаган.

Археолог В.Зайбертнинг тадқиқотларига кўра, ўша пайтда Ботай аҳолиси от сутидан қимиз тайёрлашган. Тахминан 5 минг йил ўтди. Ҳозирги қозоқ отларида қадимги Ботай отлари қонининг 2,7 фоизи бор. Қозоқ отларини кўпайтириш ўша даврда бошланган ва минг йиллар давом этган.

Айтишларича, совет олимлари «Қазқонақ» ёдгорлигидан 200 дона гипарион скелетлари тўплаган. Бундан ташқари, 60 хил қадимий ҳайвонлар, жумладан 20 та баҳайбат кийик, 40 та жираф ва 130 та каркидоннинг суяклари олинди. Афсуски, бу археологик топилмалар Қозоғистонга қайтарилмади.

павлодар
Фото: pavon.kz

 

Бугунги кунда «Қазқонақ» дунёдаги 20 та ноёб табиат ёдгорликлари қаторига киради. Айнан шундай ўзига хос жой Павлодарда ва Греция пойтахти - Афинада мавжуд.

Муаллиф: Мурат Аяған

Сўнгги хабарлар