Парламентнинг янги сессиясида иш суръати янада юқори бўлади – ​​Президент

None
ASTANA. Kazinform – Парламентнинг янги сессиясида иш суръати янада юқори бўлади. Бу ҳақда Парламент палаталарининг қўшма мажлисида Қозоғистон халқига Мурожаатномасини эълон қилган ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Барчангизни навбатдаги сессия очилиши билан табриклайман! Масъулиятли хизматларингизда муваффақиятлар тилайман! Баҳорги сайловлардан кейин Парламентдаги сиёсий партиялар сони ортди. Депутатлар таркиби сезиларли даражада ўзгарди. Сиёсий партиялар фракциялари, бир мандатли сайлов округларидан сайланган депутатлар ҳам фаол иш бошлади. Улар кўплаб қонун лойиҳалари ташаббускори бўлиб, долзарб масалаларни дадил кўтардилар. Депутатларимиз ёзда ҳам астойдил меҳнат қилишди. Икки ой ичида 1200 дан ортиқ аҳоли пунктларида бўлиб, сайловчилар билан учрашди, аҳоли турмуш тарзи билан яқиндан танишди. Муваффақиятли хизматларингиз учун барчангизга самимий миннатдорчилигимни билдираман. Ўйлайманки, янги сессияда иш суръати янада юқори бўлади», – деди Президент.

Давлат раҳбари ҳар йили Парламент сессияси очилишида халққа Мурожаатномасини эълон қилишини таъкидлади.

«Бугунги кунда бу яхши анъанага айланган. Бу алоҳида маънога эга. Чунки айнан мана шу дақиқада ва мана шу жойда ҳокимият тармоқларининг барча вакиллари йиғилади. Аниқ ва янги топшириқлар берилади. Парламент, Ҳукумат ва бошқа ваколатли органлар янги суръатда иш бошлайди. Бир сўз билан айтганда, ушбу тадбир давлат аппаратининг уйғун ва самарали фаолият юритиши учун жуда муҳимдир. Бугун ташаббусларимнинг аксарияти амалга оширилди. Бир қатор ишлар давом этмоқда», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram