Парламент палаталарининг қўшма мажлисида қандай масала муҳокама этилиши маълум бўлди

«Ушбу мажлисда Парламент иш регламентини муҳокама қилиш ва қабул қилиш масаласи кўриб чиқилади. Хусусан, Парламент фаолиятига оид бир қанча қонунларга ўзгартиришлар киритилди. Шу муносабат билан Парламент иш регламентига ўзгартиришлар киритилиши керак. Шу боис 19 декабр куни бўлиб ўтадиган қўшма йиғилишда мазкур регламент муҳокама қилинади ва қабул қилинади», — деди сенатор Дана Нуржигит журналистлар саволларига жавоб берар экан.
Аввал хабар қилинганидек, Парламент раиси Ерлан Кошанов яқинда парламент палаталарининг қўшма мажлисини чақириш тўғрисидаги фармойишни имзолаган эди.
«Қозоғистон Республикаси Конституцияси 58-моддаси 2)-кичик қисми, 4-бандига мувофиқ, Қозоғистон Республикаси Парламенти палаталарининг қўшма мажлиси 2022 йил 19 декабр куни соат 11:00 да Астана шаҳрида чақирилсин», - дейилади фармойиш матнида.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов