20:47, 15 Сентябрь 2022 | GMT +5
Парижда Роза Бағланова таваллудининг 100 йиллигига бағишланган концерт бўлиб ўтади
NUR-SULTAN. Kazinform - Октябр ойида Париждаги ЮНЕСКО штаб-квартирасида машҳур қозоқ хонандасининг 100 йиллигига бағишланган юбилей концерти бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform ҚР Маданият ва спорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

«2022 йил 1 январ куни афсонавий хонанда Роза Бағланова 100 ёшга тўлади. Қозоғистон ва СССР халқ артисти, Қозоғистон Халқ Қаҳрамони Иккинчи жаҳон уруши фронтларида қатнашган аскарларга концертлар берди. У юртимиз ва хориждаги мусиқа ихлосмандлари орасида ҳамон машҳур. Унинг номини абадийлаштириш чораларини кўришни буюраман»
, — деган эди Давлат раҳбари.
Маданият вазирлигидан маълум қилишларича, Роза Бағланова таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш бўйича давлат режаси ишлаб чиқилган. 2022 йилда концертлар, кўргазмалар, филмлар намойиши каби 41 та тадбир режалаштирилган.
«Кеча Москвада фотокўргазма ташкил этилди ва байрам концерти бўлиб ўтди. Октябр ойида Париждаги ЮНЕСКО штаб-квартирасида хонанданинг 100 йиллигига бағишланган юбилей концерти бўлиб ўтади»
, — дейилади вазирлик хабарида.