Париж Олимпиадаси: Қозоғистон делегацияси кўк Байроқни кўтариб чиқди
ASTANА. Кazinform - Франция пойтахти Париж шаҳрида ёзги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида спортчиларнинг анъанавий паради бўлиб ўтди. Қозоғистон терма жамоаси байроғини Асланбек Шимбергенов ва Ольга Сафронова кўтариб чиқди.

Параднинг ўзига хос жиҳати шундаки, делегациялар Сена дарёси бўйлаб сузиб ўтди. Қайд этиш жоизки, спортчиларни ташиш учун 80 та қайиқ сафарбар қилинган.
Парадда Париж Олимпиадасига йўлланма олган 80 нафар спортчининг ҳаммаси ҳам қатнашмади. Баъзи индивидуал спорт турлари мусобақа жадвалига кўра кечроқ бошланганлиги сабабли, Парижга кечроқ борадиган спортчилар бор.

26 июлга қадар фақат академик эшкак эшиш, камондан отиш, бокс, нишонга отиш, теннис, стол тенниси, спорт гимнастикаси, қиличбозлик, сузиш, бадминтон, дзюдо, велошоссе ва стендда ўқ отиш бўйича ўз маҳоратини намойиш этган спортчилар Франция пойтахтига ташриф буюришга муваффақ бўлди. Уларнинг сони 50 нафардир.
Енгил атлетика бўйича иштирок этаётган қозоғистонликлар 29 июль куни Францияга жўнаб кетишади. Бироқ Ольга Сафронова тантанада байроқни кўтариб чиқиши учун бошқалардан бир неча кун олдинроқ борди.

Эркин кураш усталари Алматидан фақат 5 август куни жўнаб кетишса, брейкингда қатнашадиган Амир Закиров 8 август куни Парижга етиб боради.
Маълумки, спортчилар сонини қайиқда сузиб келган ҳар бир мамлакат делегациясига қараб тахмин қилиш мумкин. Шу билан бирга, Париж Олимпиадасида америкалик спортчилар (592) кўпроқ эканлигини таъкидлаш лозим.

Иккинчи ўрин мусобақа эгаларига тегишли. Франция 587 нафар спортчига умид қилмоқда. Учинчи ўринни Австралия терма жамоаси эгаллади (468). Малумки, Қозоғистон шарафини 80 нафар спортчи ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Алмати шаҳрида Қозоғистон терма жамоасини Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII `зги Олимпиада ўйинларига жўнатиш маросими бўлиб ўтганди.