Париж-2024: Қозоғистонлик спортчи стол тенниси бўйича рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди
PARIS. Кazinform - Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинларида стол тенниси бўйича Қозоғистон шарафини ҳимоя қилаётган Кирилл Герасименко биринчи даврадан муваффақиятли ўтди.

У биринчи учрашувда чилилик рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмай, 4:0 ҳисобида зафар қучди.
Кирилл Герасименко 1/32 тур доирасидаги навбатдаги учрашувда Португалия ёки Германия спортчиси билан учрашади.

Эслатиб ўтамиз, Париж Олимпиадасида қозоғистонлик 80 нафар спортчи спортнинг 25 тури бўйича ғолиблик учун куч синашмоқда.

Хусусан, бокс, дзюдо, гимнастика, енгил атлетика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, ўқ отиш, қиличбозлик, юнон-рум кураши, эркин кураш, камондан отиш, стендда ўқ отиш, теннис, велошоссе, сузиш, замонавий пентатлон, таэквондо, велотрек, батут гимнастикаси, бадминтон, академик эшкак эшиш, бадиий гимнастика, триатлон, стол тенниси, қояга кўтарилиш ва брейкинг бўйича Олимпия ўйинларида иштирок этади.
26 июль куни Парижда ўтказилаётган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларига расман старт берилди. Ўйинлар 11 август куни якунланади.