13:18, 11 Март 2021 | GMT +5
Пандемияга – 1 йил: ҚР Президенти фақат вакцина орқали енгиш мумкинлигини айтди
NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёда коронавирус пандемияси бошланганидан бир йил ўтди, деб хабар беради Kazinform.
Қозоғистон Президенти бу ҳақда Twitter да эслатди.
«Бир йил олдин ЖССТ пандемия эълон қилди. Ўшандан бери Қозоғистон, бутун дунё билан бирга, кўплаб қийинчиликларни бошдан кечирди. Давлат фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича самарали чораларни кўрди», - деб ёзди Қасим-Жомарт Тоқаев Twitterда.
Унинг айтишича, фавқулодда вазият пайтида даромадларини йўқотган аҳолига моддий ва бошқа ёрдам кўрсатилди.
«Обод турмуш ва ўзаро қўллаб-қувватлаш туфайли биз эпидемияни енгиб чиқдик. Аммо касаллик хавфи ҳали ҳам тарқалмаган. Фақатгина вакцинация орқали биз вирусни бутунлай йўқ қила оламиз. Мен барча ватандошларни ўзларига ва бошқаларга ғамхўрлик қилишга чақираман», - дея сўзларини якунлади Президент.