Пандемиядан буён ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сони 1 миллиарддан ортиқ кишига ошди – ҚР Ахборот вазирлиги

None
ASTANА. Кazinform - Пандемия бошланганидан бери ижтимоий тармоқларнинг умумий аудиторияси қарийб 30 фоизга ошди. Бу ҳақда «Аshyq» НҲА порталида эълон қилинган «Интернет-реклама ва онлайн платформалар тўғрисида»ги қонун лойиҳасига қўшимча консультатив ҳужжатда айтилган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Ҳар йили глобал миқёсда интернет-рекламага сарфланган маблағ ўртача 15 фоизга ошиб бормоқда. 2021 йил якунларига кўра, интернет тармоғида реклама қилиш учун 491,7 миллиард доллар ажратилган. Бу - ўсишнинг тарихий максимуми. Хусусан, пандемия бошланганидан буён ижтимоий тармоқларнинг умумий аудиторияси қарийб 30 фоизга ошди, бу кейинги 3 йил ичида 1 миллиарддан ортиқ янги фойдаланувчи қўшилганини англатади. Ҳар йили ижтимоий тармоқларда ўтказиладиган вақт, шунингдек, мобил телефонлардан ушбу мақсадларда фойдаланиш кўпаймоқда. Қозоғистон ҳам бундан мустасно эмас ва барча асосий кўрсаткичларнинг ўсиши интернетнинг ички сегментида кузатилмоқда. Масалан, Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги маълумотларига кўра, 2021 йилда 4 ёшдан 76 ёшгача бўлган интернет фойдаланувчилари сони мамлакат умумий аҳолисининг 92,9 фоизини ташкил этади», — дейилади «Аshyq» НҲА порталида эълон қилинган консультатив ҳужжатда.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар
telegram