Пандемия ҳали тугамади – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири

«Бу коронавируснинг янги штаммлари, янги мутациялар пайдо бўлиши билан боғлиқ. Ҳозирги вақтда Хитойда омикрон ва «стелс-омикрон» авж олмоқда. Бир кунда 30 минг киши касал бўлган. Бу мамлакатда қатъий чоралар кўрилмоқда. Биз у ердаги вазиятни кузатиб боряпмиз. Ҳар ойда биз вирус мавжудлигини тасдиқловчи намуналарда «омикрон» ва янги субтиплар мавжудлигини кузатиб борамиз. Ташхис бор. Биз кузатяпмиз. Агар мамлакатга янги турдаги коронавирус кириб келса, у бизда шакллантирилган коллектив иммунитет туфайли шамоллаш каби ўтиб кетиши мумкин», - деди Ажар Ғиният.
Шунингдек, у коронавируснинг янги штамми қанчалик хавфли эканлигини айтиш қийинлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мониторинг ва тадқиқотлар олиб бормоқда.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай