Оzonда менингит эпидемияси: Роспотребнадзор посилкалар орқали инфекция юқтириш хавфини рад этади

None
Фото: Егор Алеев/ТАСС
EKATERINBURG. Кazinform - Россия Федерациясининг Свердловск вилоятида Ozon тарқатиш маркази ходимлари, шунингдек, «Уралхиммаш» АЖ ходимлари ўртасида менингококк инфекцияси билан касалланганлар сони 15 нафарга етди. Роспотребнадзор ҳудудий бошқармаси мутахассислари икки кишининг ўлими ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Kazinfornm ТАSSга таяниб.

«Алоқадаги шахслар мониторинги давомида Ozon тарқатиш маркази ходимлари ўртасида яна иккита ҳолат, шунингдек, «Уралхиммаш» АЖ ходимлари (завод ишчилари Ozon ишчилари билан бирга яшаган) ўртасида икки нафар касаллик ва битта асемптоматик инфекция ташувчиси аниқланди. 2023йил 9 июль ҳолатига кўра, менингококк инфекциясининг жами 15 та ҳолати қайд этилган бўлиб, улардан иккитаси ўлим билан якунланган», — дейилади хабарда.

Матбуот хизмати хабарига кўра, беморлар билан алоқада бўлганларнинг барчасини тиббий назорат қилиш давом этмоқда. Ozon тарқатиш маркази ва «Уралхиммаш» корхонасида 900 дан ортиқ ишчи эмланди. Эпидемияга қарши чора-тадбирлар давом этмоқда. Вазият Роспотребнадзорнинг Свердловск вилояти бўлими доимий назоратида», — дея қўшимча қилди бошқармадан.

7 июль куни Свердловск вилояти Соғлиқни сақлаш вазирлиги Екатеринбургдаги Ozon тарқатиш маркази ходимларида аниқланган менингококк инфекцияси билан касалланганлар сони саккиз нафарга етганини маълум қилди. Аввалроқ вазирлик ҳам икки кишининг ўлими ҳақида хабар берган эди.

Роспотребнадзор посилкаларни олган одамлар учун инфекция хавфи йўқлигини таъкидлади. Свердловск вилояти прокуратураси матбуот хизматининг аниқлик киритишича, инфекция ҳолатлари аниқланганлиги бўйича эпидемиологик текширув назоратга олинган.


Сўнгги хабарлар
telegram