Озарбайжонда наркотик моддаларнинг ноқонуний савдоси канали бартараф этилди
BAKU. Kazinform - Озарбайжон Давлат чегара хизмати (ДЧХ) Эрондан мамлакатга наркотик моддаларни олиб ўтиш бўйича ноқонуний канални аниқлади, дея хабар беради Кazinform мухбири Озарбайжон Давлат чегара хизмати матбуот хизматига таяниб.

Давлат чегара хизмати маълумотларига кўра, 31 март куни “Горадиз” чегара отрядининг хизмат ҳудудида хизматчилар Эрон чегарасидан Озарбайжон йўналишида ҳаракатланаётган қоидабузарларни пайқашган.
Ҳуқуқбузарлар чегарачиларнинг тўхташ ҳақидаги буйруғига бўйсунмай, қўлларида бўлган сумкани ташлаб, сўнг ҳудуддан қочишга уринган.
Тезкор тадбирлар натижасида чегарачилар Эрон фуқароси Рамазон Адиллини қўлга олди. У 10 килограммдан ортиқ марихуана билан Озарбайжон чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган.
Бундан ташқари, чегарачилар озарбайжонлик Р.Адиллининг шериклари бўлган Озарбайжон фуқаролари Расим Атакишиев ва Рамил Муҳаммадни қўлга олди.
Мазкур ҳолат юзасидан Давлат чегара хизмати Озарбайжон Бош прокуратураси билан биргаликда зарур тезкор-тергов тадбирларини амалга оширмоқда.
6 март куни эрталаб Озарбайжон чегарачилари худди шу жойдан 11 килограмм 250 грамм гиёҳвандлик моддасини аниқлаган эди.
Давлат статистика қўмитаси ҳисоботига кўра, ўтган йили Озарбайжонда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ рўйхатга олинган жиноятлар сони камайган. Йил давомида мамлакатда қайд этилган 36 811 та жиноятнинг 10 057 таси ёки 27,3 фоизи ушбу турдаги жиноятлар билан боғлиқ. Бу ўз навбатида 2022 йилга нисбатан 5,7 фоизга камдир.
Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов