18:50, 30 Июнь 2025 | GMT +5
Озарбайжонда биринчи ИҲТ аёллар форуми бўлиб ўтади
ASTANA. Kazinform – Озарбайжоннинг Лачин шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) биринчи аёллар форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Report.az хабар берди.

Тадбир Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ташаббуси билан ўтказилаётган “ИҲТ ҳафталиги” доирасида 2 июль куни бўлиб ўтади.
Форумнинг асосий мақсади инсон тараққиётининг барча соҳаларида аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, ИҲТ минтақасида инклюзив ва барқарор жамиятларни барпо этишда аёлларнинг ролини кучайтириш учун ИҲТ мамлакатлари ўртасида тармоқлараро ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.
Форум шунингдек, ИҲТ минтақасидаги етакчи аёллар ва тегишли халқаро ҳамкор ташкилотлар ўртасида мулоқот, ҳамкорлик ва тажриба алмашиш учун платформа сифатида хизмат қилади.