Озарбайжон ва Ўзбекистон йирик энергетика лойиҳаларини режалаштирмоқда

ASTANA. Kazinform – Лойиҳалар геология-қидирув, кимёвий реагентлар ва нефть-газ ускуналарини ишлаб чиқариш, шунингдек, қуёш энергиясини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида ҳамкорликни назарда тутади.

Азербайджан и Узбекистан планируют крупные проекты в сфере энергетики
Фото: yuz.uz

Trend агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон томони Озарбайжоннинг SOCAR давлат нефть компанияси билан Устюртда геология-қидирув ишларини олиб бориш бўйича шартнома имзолаган, унинг доирасида қўшма савдо компанияси ишга туширилган.

“Ўзбекистонда кимёвий реагентлар ва нефть-газ ускуналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш (8,1 миллион доллар), шунингдек, Озарбайжонда Upstream лойиҳаларида иштирок этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда”, – дейилади агентлик хабарида.

Trend суҳбатдошининг таъкидлашича, томонлар «FAS Energy» (Ўзбекистон-Озарбайжон инвестиция компанияси, бюджети 150 миллион доллар) саноат корхонаси томонидан қуёш энергиясини ишлаб чиқариш ва сотишни ўзлаштиришни бошлаш ташаббуси билан чиқмоқда.

Шунингдек, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларида жойлашган учта 110 кВ нимстанцияларни модернизация ва реконструкция қилишни бошлаш таклиф қилинмоқда («Azenco» АЖ, бюджети 8 миллион доллар).

Ўзбекистон энергетика инфратузилмасини фаол равишда модернизация ва кенгайтирмоқда. Кейинги йилларда республикада умумий қиймати 5,9 миллиард долларлик йирик объектлар фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, умумий қуввати 6,3 гигаватт бўлган қайта тикланадиган энергия манбалари бўйича 28 та лойиҳа бўйича ишлар давом этмоқда, улардан умумий қуввати 2,6 гигаватт бўлган дастлабки 7 та лойиҳа 2023 йилда ишга туширилган.

Озарбайжон, ўз навбатида, муҳим нефть ва табиий газ захираларига эга, айниқса Каспий денгизи шельфида. Сўнгги йилларда мамлакатда қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришга ҳам фаол сармоя киритилмоқда.

Сўнгги хабарлар