17:42, 20 Октябрь 2025 | GMT +5
Озарбайжон Президенти давлат ташрифи билан Қозоғистонга келди
ASTANA. Kazinform - Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан Қозоғистонга келди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Озарбайжон раҳбарини Астана аэропортида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди.


Эртага президентлар музокаралари ҳамда Қозоғистон ва Озарбайжон Олий давлатлараро кенгашининг иккинчи йиғилишини ўтказади.



Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Kazinformнинг мухбири икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ва бўлажак музокаралар ҳақида хабар берди.