Озарбайжон III МДҲ ўйинларини ўтказишга тайёр

ASTANA. Kazinform — ТМД давлатлари III ўйинлари ўтказиладиган ареналарда тайёргарлик ишлари якунлаш арафасида, дея хабар беради АЗЕРТАДЖ.

Әзербайжан III ТМД ойындарын өткізуге дайын
Фото: АЗЕРТАДЖ

Спортчилар 12 та майдонда 23 та спорт тури бўйича ўзаро куч синашади. Ўйинларнинг юқори савияда ўтишини таъминлаш, жамоалар, ОАВ вакиллари ва томошабинларга қулайлик яратиш учун барча шароит яратилган.

Ҳар бир спорт иншоотида ахборот марказлари, оммавий ахборот воситалари учун брифинг пунктлари, матбуот хоналари, тиббиёт хоналари мавжуд.

Мусобақага тайёргарлик кўриш жараёнида ҳар бир спорт турининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда халқаро стандартларга мос спорт ва бошқа жиҳозлар ўрнатилди.

III МДҲ ўйинлари 28 сентябрдан 8 октябрга қадар Озарбайжоннинг 7 та шаҳрида бўлиб ўтади. Булар Ганжа, Евлах, Мингачевир, Габала, Шеки, Гёйгёль ва Ханкенди. Очилиш ва ёпилиш маросимлари Ганжа шаҳар стадионида бўлиб ўтади. Ҳар иккала тадбир ҳам маҳаллий вақт билан соат 19:00да бошланади.

Сўнгги хабарлар