Озарбайжон электрон сигаретларни тақиқлади

ASTANA. Kazinform — Озарбайжонда 1 апрелдан бошлаб электрон сигаретларнинг муомаласи ва улардан фойдаланишни бутунлай тақиқловчи йирик қонунчилик ўзгаришлари кучга кирди. Бу ҳақда Kazinformнинг мухбири хабар берди.

Электронные сигареты, вейп
Фото: NBC News

Ўтган йил охирида қабул қилинган "Тамаки ва тамаки маҳсулотлари тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, мамлакатда электрон сигареталар ва уларнинг таркибий қисмларини импорт қилиш, экспорт қилиш, ишлаб чиқариш, шунингдек, улгуржи ва чакана савдо қилиш расман тақиқланган. Ушбу чоралар никотин сақлаган маҳсулотлар устидан қатъий назоратни амалга оширишга қаратилган.

Янгиланган қонунчиликда никотин сақлаган маҳсулотлар энди тамаки маҳсулотларига тенглаштирилган. Яъни, уларга "Тамаки истеъмолини чеклаш тўғрисида"ги қонуннинг барча талаблари қўлланилади.

Энди электрон сигаретлардан таълим ва тиббиёт муассасаларида, умумий овқатланиш корхоналарида, савдо марказларида, кинотеатрларда, паркларда, ўйин майдончаларида, шунингдек, жамоат транспортида, метрода, лифтларда ва турар-жой биноларининг кириш жойларида фойдаланиш тақиқланган.

Электрон сигаретларни ноқонуний олиб кириш, ишлаб чиқариш ёки сотиш учун қуйидаги тартибда ва миқдорларда жарима белгиланган: 

  • жисмоний шахслар - 350 дан 500 манатгача,
  • мансабдор шахслар - 1650 дан 2200 манатгача,
  • юридик шахслар - 4000 дан 5000 манатгача.

Бундан ташқари, ноқонуний маҳсулотлар мажбурий равишда мусодара этилади.

Аввалроқ, Озарбайжонда электрон сигаретлардан фойдаланиш, импорт, ҳамда экспорт қилиш, ишлаб чиқариш, улгуржи ва чакана савдо қилиш, шунингдек, сотиш мақсадида сақлаш учун жарималар белгилангани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар