Озарбайжон 85 мамлакатдан озиқ-овқат импортига чекловлар киритди
ASTANA. Kazinform – Озарбайжон 15 хил касаллик туфайли 85 мамлакатдан озиқ-овқат импортига чеклов жорий қилди, деб хабар беради Report.az.

Бу ҳақда Озарбайжон озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги бўлим бошлиғи, бош давлат ветеринария инспектори Голиб Абдулалиев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ўтган ҳафта давомида дунёда блутанг, оқсим (яшур), майда шохли молларнинг чечак ва юқори патогенли парранда гриппи каби касалликларнинг янги ҳолатлари аниқланган.
“Мўғулистоннинг Дорнод провинциясида оқсим (яшур), Словениянинг Жануби-Шарқий ва Марказий Словения вилоятларида, Қуйи Посавска, Засавска, Болгариянинг София ва Габрово вилоятларида – блутанг, Эпир ва Грециянинг Ғарбий Македония маъмурий-ҳудудий бирликларида, Ливиянинг Триполи округида майда шохли молларда чечак касаллиги, Португалиянинг Сантарем туманида, Испаниянинг Андалусия автоном ҳамжамиятида ва Норвегиянинг Нурланн вилоятида юқори патогенли парранда гриппи қайд этилган”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистондан Озарбайжонга сайёҳлар оқими 20 фоизга ошгани ҳақида хабар берган эдик.