Ойнинг тўлиқ тутилиши: Ернинг табиий йўлдоши Осиё, Европа ва АҚШда пушти рангга киради
ASTANА. Кazinform — 3 март куни дунё Ойнинг тўлиқ тутилишига гувоҳ бўлади. Бу вақтда Ой пушти-сариқ рангга кириб, "қонли ой" деб аталадиган ҳодиса кузатилади, деб хабар беради АP.
Бу ҳодиса Шимолий ва Марказий Америкада, шунингдек, Жанубий Американинг ғарбий қисмида эрталаб, Австралия ва Шарқий Осиёда эса кечқурун кўринади. Тутилишнинг қисман фазаларини Марказий Осиё ва Жанубий Американинг аксарият қисмида кўриш мумкин, бу ҳодиса эса Европа ва Африкада кўринмайди.
Ойнинг тўлиқ тутилиши Ер Қуёш ва тўлин Ой ўртасида жойлашганида, Ойга соясини туширганда содир бўлади. Ойнинг қизил ранги Ер атмосферасида Қуёш нурларининг синиши туфайли юзага келади.
"Қонли ой"ни очиқ ҳавода кўз билан кўриш мумкин. Астроном Беннетт Марука Ойнинг аста-секин қорайишини ва қизғиш рангга айланишини кузатиш учун бир неча марта ташқарига чиқишни тавсия қилади.
Кейинги қисман Ой тутилиши шу йилнинг август ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда ва уни Шимолий ва Жанубий Америка, Европа, Африка ва Ғарбий Осиёда кўриш мумкин.
Шуни таъкидлаш керакки, Ойнинг тўлиқ тутилиши тахминан ҳар 18 ойда содир бўлади. Экспертларнинг фикрига кўра, тутилишдан олдинги ва кейинги ҳафта анча кескин давр ҳисобланади, бу даврда муҳим тадбирларни режалаштирмаслик яхшироқдир. Шунингдек, йирик битимлар тузиш тавсия этилмайди. Геосиёсий нуқтаи назардан, можаролар ва ҳарбий ҳаракатлар бўлиши мумкин.