Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
ASTANA. Kazinform — Осиёда яна COVID-19 фаол тарқалишни бошлади. Хусусан, бир ҳафта ичида Гонгконгда касалликни юқтириб олиш фоизи бир йил ичидаги энг юқори даражада етди, деб хабар беради Bloomberg.

Гонгконг соғлиқни сақлаш маркази маълумотларига кўра, оғир, жумладан, ўлим билан боғлиқ ҳолатлар бир йил давомидаги максимумга чиққан. Оқова сув намуналари ва касалхоналарга мурожаатлар кўпайгани вирус аҳолиси 7 миллиондан ошадиган шаҳарда фаол тарқалаётганидан далолат беради.
Сингапур соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, бир ҳафта ичида касалланиш ҳолати 28 фоизга ошган. Шифохонага ётқизиладиган беморлар улуши етти кун олдингига нисбатан 30 фоизга кўп. Касалланиш ҳолатларининг кўпайиши одамларда иммунитет кучсизлангани билан боғланмоқда.
Bloomberg агентлигига кўра, сўнгги бир неча ойдан бери Осиёнинг бошқа шаҳарларида ҳам COVID-19 юқтириб олиш ҳолатлари кўпайган. Расмийлар аҳолини эҳтиёт бўлишга ва янги эмлашларни олишга чақирмоқда.
COVIDнинг қайтиши шимолий ярим шарнинг катта қисмида ёз фасли бошланаётган пайтга тўғри келаётгани, вирус ҳатто иссиқ об-ҳаво шароитида ҳам аҳолининг катта қатламларини зарарлаши мумкинлигини англатади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия суди разведкага коронавируснинг келиб чиқиши ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмасликка рухсат бергани ҳақида ёзган эдик.