Осиё ўйинлари: Қозоғистон 5 октябрь кунги мусобақаларни қандай якунлади

Спорт
Фото: Спортни ривожлантириш дирекцияси

Пайшанба куни Қозоғистон Ханчжоудаги Осиё ўйинларида 3 та олтин медални қўлга киритиб, турнир жадвалидаги ўрнини яхшилади, деб хабар беради Каzinform.

Ўша куни қозоғистонлик спортчилар жами 10 та совринни қўлга киритди: 3 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза.

Натижада Қозоғистон медаллар жадвалида 13-ўриндан 11-ўринга кўтарилди. Ҳозирда мамлакат ҳисобида 61 та медаль бор: 8 та олтин, 15 та кумуш ва 38 та бронза.

Турнирнинг мутлақ пешқадами Хитой бўлиб, бу мамлакат спортчилари жами 333 та медаль (179 та олтин, 99 та кумуш ва 55 та бронза) қўлга киритди. Иккинчи ўринда 158 та медаль (44 та олтин, 54 та кумуш ва 60 та бронза) билан Япония жойлашган. Кучли учликни Жанубий Корея якунлайди – 157 та медаль (33 та олтин, 47 та кумуш ва 77 та бронза).

Қозоғистондан олдин Ҳиндистон – 21-32-33 (жами – 86), Ўзбекистон – 19-16-25 (60), Тайвань – 15-15-23 (53), Шимолий Корея – 10-16-9 (35), Таиланд - 10-14-27 (51), Баҳрайн - 10-2-5 (17) ва Гонконг - 7-16-29 (52) жамоалари жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, 5 октябрь куни бўлиб ўтган мусобақаларда терма жамоа аҳзоларидан олтин медаль олганлар: жиу-житсу спортчиси Нуржан Батирбеков, велоспортчи Евгений Федоров, каратэчи Нурқанат Ажиқанов.

Спорт
Фото: Осиё ўйинлари расмий сайти

 

Сўнгги хабарлар
telegram