Каратэчи Нурқанат Ажиқанов Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди

Қозоғистонлик каратэчи Нурқанат Ажиқанов Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида чемпион бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Спорт
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

Қозоғистонлик каратэчи 75 килограмм вазнда иорданиялик Хасан Масарвех билан олтин медал учун баҳслашди.

Нурқанат рақибини 8:0 ҳисобида мағлуб этди ва Қозоғистон ҳисобига саккизинчи олтин медални қўшиб қўйди.

 

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар