16:39, 05 Октябрь 2023 | GMT +5
Жиу-житсу бўйича Нуржан Батирбеков Осиё ўйинлари чемпиони бўлди
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида қозоғистонлик жиу-житсу усталари 3 та медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Нуржан Батирбеков 69 килограммгача бўлган вазн тоифасида финалда Бирлашган Араб Амирликлари вакили Муҳаммад Ал-Сувайдига қарши рингга кўтарилди.
Қозоғистонлик жиу-житсу устаси рақибини 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди.
Ярим финалда М.Ал-Сувайдийга имкониятни бой берган яна бир қозоғистонлик Алдияр Серик сингапурлик Ноа Лимни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, бронза медалига сазовор бўлди.
Шунингдек, 62 килограмм вазнда Мансур Хабибулла Қозоғистон саватчасига навбатдаги бронза медалини келтирди. У филиппинлик Александер Лимни 6:2 ҳисобида мағлуб этди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ