Осиё ўйинлари – 2025: Қозоғистон ҳисобида яна бир медаль

ASTANA. Kazinform – Хитойнинг Харбин шаҳрида ўтказилган IХ қишки Осиё ўйинларида қозоғистонлик чанғичи Олжас Климин бронза медалини қўлга киритди.

Азиада-2025: Олжас Климин ел қоржынына тоғызыншы жүлдені салды
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

IХ қишки Осиё ўйинларида чанғи бўйича эркин пойгада (10 км) иштирок этган Олжас Климин учинчи ўринни эгаллади. Бу қозоғистон ҳисобидаги тўққизинчи медаль.

Ушбу пойгада Климин кучли рақибларни ортда қолдирди. Улар орасида хитойлик спортчилар Бао Лин (2019 йилги жаҳон чемпионатида 13-ўрин) ва Чен Деген (2022 йилги Олимпиадада 13-ўрин) ва япониялик Такацугу Уда (2021 йилги жаҳон чемпионатида 9-ўрин) бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг аралаш фристайл-акробатика терма жамоаси Осиё ўйинларида иккинчи совринни қўлга киритгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар