Осиё ва Европа парламентлари вакиллари бугунги кундаги муаммоларни биргаликда ҳал этишга келишиб олдилар

None
None
NUR-SULTAN. PNOMPEN. Kazinform – «Осиё-Европа» форуми делегатлари пандемия даврида тинчлик ва барқарорлик йўлида ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилди, деб хабар беради Kazinform мухири.

Камбоджа парламентининг икки палатаси раҳбарлари раислигида ўтказилган онлайн йиғилишда 30 нафар аъзо давлат ҳамда «Осиё-Европа» форуми аъзолари ва ҳамкорлар иштирок этди.

Йиғилишда Қозоғистон томонидан Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раҳбари Aйгул Қуспан иштирок этди.

Камбоджа Миллий Aссамблеяси спикери Хенг Самрин Осиё ва Европа ҳали ҳам янги муаммоларга дуч келаётгани ва улар одамлар ҳаёти ва эътиқодига таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.

«Коронавирус пандемиясидан сўнг икки қитъа хавфсизлик, терроризм, технология ва савдо соҳасидаги рақобат, иқлим ўзгариши, табиий ресурсларни ҳимоя қилиш, ижтимоий ва гендер тенгсизлик каби катта муаммоларга дуч келди», - деди Хенг Самрин.

Унинг сўзларига кўра, «Осиё-Европа парламент ҳамкорлиги» тинчлик, хавфсизлик, фаровонлик ва барқарор ривожланиш йўлидаги умумий муаммоларни ҳал қилиш учун бирлашиш имкониятини беради.

Ўз навбатида, Айгул Қуспан форум иштирокчилари эътиборини давом этаётган пандемия таҳдидига қарши курашиш учун Осиё ва Европа саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарурлигига қаратди.

«Дунёдаги вазият ўзини-ўзи изоляция қилиш усули узоқ давом этмаслигини кўрсатди. Бугун биз Осиё ва Европа ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг жорий модели ўзгариб, янги блоклар шаклланаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз», — деди қозоғистонлик депутат.

Бугунги кунда Евроосиёдаги барча мамлакатлар ўз бизнесларининг янги бозорларга тўсиқларсиз кириш имкониятларини кенгайтиришни хоҳлайдилар. Бироқ, эмлаш сертификатларини ўзаро тан олиш масаласи ҳал этилмаганлиги халқаро савдони сезиларли даражада мураккаблаштиради.

«Халқаро бизнес ва туризмнинг пандемиядан тикланишига ёрдам бериш учун эмлаш сертификатларининг ўзаро тан олинишини рағбатлантириш муҳим», - деди Айгул Қуспан.

Пандемия аксарият Осиё ва Европа мамлакатлари иқтисодининг ҳаракатлантирувчи кучи бўлган туризм соҳасига ҳам жиддий таъсир кўрсатди. Шу боис «Осиё-Европа» форуми парламентарийлари ўз декларациясида жаҳон ҳамжамиятини туризмни қайта тиклаш учун барча саъй-ҳаракатларни ишга солишга чақирди.

Айгул Қуспан, шунингдек, замонавий таҳдидларга ўз вақтида ва муносиб жавоб беришга, жаҳон ҳамжамиятининг барқарор ривожланишига янгича ёндашувларни ўйлаб топишга интилаётган халқаро хавфсизлик тизимини ўзгартириш жараёни ҳақида ҳам гапирди.

«Женевада Қозоғистон раислигида бўлиб ўтадиган ЖСТ вазирлар конференцияси жаҳон ҳамжамиятининг савдо-иқтисодий синергиясини амалга оширишда муҳим босқич бўлади», — деди у.

Учрашувда парламент аъзолари коронавирус пандемиясидан кейин ижтимоий-иқтисодий тикланиш масалаларини муҳокама қилиб, тинчлик, хавфсизлик ва тараққиётга кўмаклашишда парламент дипломатиясининг долзарблигини тасдиқлади. Булар қаторига рақамли иқтисодиёт, инклюзив ўсиш ва ривожланиш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш киради.

Муаллиф: Тимур Дуйсекеев

Сўнгги хабарлар
telegram