17:30, 18 Май 2023 | GMT +6
Осиё инфратузилма инвестициялари банкининг Қозоғистондаги фаолияти ривожланади
ХIAN. Кazinform – Давлат раҳбари Осиё инфратузилма инвестициялари банки президенти Цзинь Лицюнни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform.
Ақорда расмий сайти хабарига кўра, суҳбат чоғида Қозоғистонда Осиё инфратузилма инвестициялари банки фаолиятини ривожлантириш бўйича истиқболли режа муҳокама қилинган.
Қасим-Жомарт Тоқаев банк билан ҳамкорликни юқори баҳолади ва мамлакат 2015 йилда Хитойнинг ушбу банкни ташкил этиш ташаббусини биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватлаганини айтди. Бу даврда Осиё инфратузилма инвестициялари банки Қозоғистонда яшил энергетика ва пандемия оқибатларига қарши курашиш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этди.
Учрашувда Қозоғистондаги йирик инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш имкониятлари муҳокама қилинди.