Орол денгизи ҳавзаси мамлакатларига ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаракатлар дастури тасдиқланди

NUR-SULTAN. Kazinform - Орол денгизи ҳавзаси мамлакатларига ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаракатлар дастури тасдиқланди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
None

«2021 йил 29 июнда Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Скляр бошчилигидаги Қозоғистон Республикаси делегацияси Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) Кенгаш йиғилишида иштирок этиш учун Душанбеда ташриф буюрди. Делегация таркибига Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазири М.Мирзағалиев, Қозоғистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги элчиси А.Тажибаев, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари М. Сиздиқов ва бошқалар кирди. Қозоғистон томони ОҚХЖ Ижроия Қўмитасига ОҚХЖ давлатлари раҳбарларининг қарорларини инвентаризация қилишни таклиф қилди. Шунингдек, Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Елбасы Н. А. Назарбоевнинг 2018 йили Туркманбошида бўлиб ўтган ОҚХЖга асос солувчи давлатлар раҳбарлари саммитида ОҚХЖнинг ташкилий тузилмаси ва қонунчилик базасини такомиллаштириш, Марказий Осиёнинг Халқаро сув ва энергетика консорциумини яратиш, шунингдек, ОҚХЖ Ижроия қўмитасининг минтақа мамлакатларидан бирида доимий жойлашиши бўйича таклифларини амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

Орол денгизи ҳавзасидаги сув ресурсларини бошқариш ва экологик вазиятни яхшилаш зарурати нуқтаи назаридан Қозоғистон томон минтақавий ташкилотларнинг, шу жумладан «Сирдарё» ва «Амударё» сув ҳавзалари ташкилотларининг ролини кучайтириш муҳимлигини таъкидлади.

«Учрашув якунлари бўйича ОҚХЖ Ижроия қўмитасининг Тожикистон раислиги даврида иш режаси қабул қилинди, шунингдек, Орол денгизи ҳавзаси мамлакатларига ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаракатлар дастури (ОДҲЁ-4) тасдиқланди. ОДҲЁ минтақавий дастур бўлиб, унинг асосий вазифалари Орол денгизи ҳавзасида яшовчиларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида сув ресурсларини бошқариш, экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтиришдан иборат «, - дейилади вазирлик ахборотида.


Сўнгги хабарлар