Орал аэропорти яқинида трансчегаравий савдо маркази очилади
ASTANA. Kazinform - Ҳукумат йиғилишида Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев “Евроосиё” трансчегаравий савдо марказида қандай маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини маълум қилди.

"Евроосиё" трансчегаравий савдо маркази Оринбор, Саратов, Самар шаҳарлари ва Россиянинг энг йирик федерал округлари ва Шарқий Европа мамлакатлари билан боғланган юк оқимлари маркази ҳисобланган Орал шаҳри аэропорти яқинидаги ҳудудда жойлашган бўлади. Марказ ишини ташкил этиш мақсадида бўёқлар, полимер қопламалар, пластик қадоқлар/контейнерлар ва 3D-декор панеллари (Казкомсервиc, Mis PRO, Smart3D Technology Kazakhstan) ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари саноат зонаси ташкил этилди”, - деди вазир.
Арман Шаққалиевнинг айтишича, “Евроосиё” марказининг ишга туширилиши Ғарбий Қозоғистон вилояти иқтисодиётига бир неча йўналишда янги суръат бағишлайди.
Улар:
-юк ва товарларни етказиб бериш халқ хўжалигидаги улушини 5-10 фоизга қисқартириш;
-логистика харажатларини камайтириш ҳисобига инфляция даражасини пасайтириш;
-ишлаб чиқаришни жойлаштириш лойиҳаларининг инвестицион жозибадорлигини ошириш.
-“Евроосиё” трансчегаравий савдо маркази 2026 йилда ишга туширилиши режалаштирилган”, - деди Арман Шаққалиев.