OpenAI Маскга қарши судга даъво аризаси топширди

ASTANA. Kazinform – OpenAI технология компанияси америкалик тадбиркор Илон Маскга қарши судга мурожаат қилиб, келажакдаги ноқонуний ва адолатсиз ҳаракатлардан ҳимояланишни сўради, деб хабар берди Reuters.

м
Фото: Grzegorz Wajda / Global Look Press

“Чоршанба куни OpenAI Илон Маскга қарши судга даъво аризаси топширди ва федерал судьядан Маскнинг компанияга қарши "келажакда ноқонуний ва адолатсиз ҳаракатларини" тўхтатишни сўради”, – дейилади хабарда.

Март ойи бошида Associated Press агентлиги Маскнинг OpenAIни тижорат ташкилотига айлантиришга қарши даъвоси АҚШ федерал судида рад этилгани ҳақида хабар берган эди.

Шунингдек, Маск бошчилигидаги инвесторлар консорциуми OpenAIни назорат қилувчи нотижорат ташкилотни сотиб олиш учун 97,4 миллиард доллар таклиф қилган.

OpenAI 2022 йил ноябрь ойи охирида ишга туширилгандан сўнг бир ҳафта ичида 1 миллион фойдаланувчига эга бўлган ChatGPT чат-ботининг яратувчиси сифатида танилган. Илон Маск 2015 йилда компания асосчиларидан бири бўлган, бироқ кейинчалик OpenAI билан алоқаларини узган.

Эслатиб ўтамиз, OpenAI McDonald's ва Chevronдан қимматроқ эканини ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар