ОПЕК+ йиғилиши арафасида нефть нархи 2 фоизга ошди

None
АММАN. Kazinform - Нефть нархи душанба куни бир баррел учун бир доллардан кўпроққа кўтарилди ва ОПЕК+ йиғилиши олдидан ўсишда давом этди, чунки инвесторлар нефть ишлаб чиқаришни қисқартиришини ва нархларни бир хил даражада ушлаб туришини кутмоқда, дея хабар беради Кazinform Reyters агентлигига таяниб.

Душанба куни Brent фьючерслари жума куни 0,7 фоизга ошганидан кейин 1,88 долларга ёки 2 фоизга ошиб, бир баррел учун 94,90 долларни ташкил қилди.

АҚШнинг Wеst Тexas Intermediate (WТI) бир баррели 88,60 долларга сотилди, бу аввалги сессияда 0,3 фоизга ошганидан кейин 1,73 долларга ёки 2 фоизга қимматлашди.

Душанба куни АҚШ бозорлари Меҳнат куни муносабати билан ёпилади.

Душанба куни бўлиб ўтган йиғилишда Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК) ва унинг иттифоқчилари, яъни биргаликда ОПЕК+ деб аталади, таъминот етишмовчилигига қарамай, жорий нархлар даражасини қўллаб-қувватлаш учун ишлаб чиқаришнинг жорий даражасини сақлаб қолиш ёки ҳаттоки ишлаб чиқаришни қисқартиришга қарор қилишлари кутилмоқда.

CМC Мarkets бозор таҳлилчиси Тина Танг шундай деди: «ОПЕК+ Хитойнинг айрим қисмларида чекловларнинг қайта тикланиши туфайли талабнинг узилиши шароитида нефть нархини пасайтириш учун ишлаб чиқаришни етарлича қаттиқ ушлаб туриши мумкин.

Дунёда иккинчи йирик нефть ишлаб чиқарувчи ва ОПЕК+ нинг асосий аъзоси бўлган Россия ҳозирда ишлаб чиқаришни қисқартиришни қўллаб-қувватламайди. Шу сабабли, душанба куни бўлиб ўтадиган йиғилишда нефть экспортчилари ишлаб чиқаришни бир хил даражада ушлаб туриши эҳтимоли бор, деб хабар қилди йиғилиш арафадасида Wаll Street Journal номи номаълум манбаларга таяниб.

АNZ (Аustralia and New Zealand Banking Group) таҳлилчилари: «Биз гуруҳ ишлаб чиқаришни ўзгармаслигини кутаётган бўлсак-да, риторика юқори бўлиши мумкин, чунки у сўнгги нархларнинг пасайишига тўсқинлик қилади«.

»Буқа бозори« (bull factor) - бу бозор иштирокчиларининг маълум бир вақтда нархларни ошириш учун ўйнайдиган ҳаракатларини тавсифловчи ўзига хос атама. Улар активнинг ҳозир ва келажакда нархи ошишига ишонишади ва бу уларни котировкаларнинг ўсишидан даромад олишга ҳаракат қилишга ундайди. «Буқа бозори« дан фарқли ўлароқ, «айиқ бозори« мавжуд бўлиб, у активлар нархи узоқ вақт давомида пасаядиган даврни англатади.

«Ишлаб чиқаришни қисқартириш эҳтимолига қарамай, ядровий келишув бўйича давом этаётган музокаралар ва рецессия қўрқуви фонида Эрондан потенциал энергия экспорти туфайли нефть нархининг пасайиши эҳтимоли сақланиб қолмоқда», — дея қўшимча қилди Тенг.

Жорий йилнинг март ойида кўп йиллик энг юқори кўрсаткичга эришганидан сўнг, сўнгги уч ой ичида нефть нархи тушиб кетди. Бу пасайиш дунёдаги энг йирик нефть импортчиси бўлган Хитойнинг баъзи қисмларида фоиз ставкаларининг ошиши ва коронавирусга қарши чекловлар қўрқуви фонида содир бўлди. Бу омиллар, ўз навбатида, глобал иқтисодий ўсишни секинлаштириши ва нефтга бўлган талабни камайтириши мумкин.

Айни пайтда Хитойнинг 33 шаҳри қисман ёки тўлиқ локдаун остида, чунки Пекин CОVID-19 га нисбатан қатъий сиёсат юритади. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ҳисоб-китобларига кўра, карантин чоралари 65 миллиондан ортиқ одамга таъсир кўрсатди.

Шу билан бирга, 2015 йилда тузилган Ғарбнинг Эрон билан ядровий келишувини қайта тиклаш бўйича музокаралар чўзилиб кетмоқда. Кутилганидек, келишув Теҳронга экспорт ҳажмини ошириш ва жаҳон бозорига глобал нефть етказиб беришни яхшилаш имконини бериши мумкин.

Фото: reyters.cоm

Сўнгги хабарлар