Олжас Бектенов Kazakh Invest директорлар кенгаши йиғилишини ўтказди

ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазир Олжас Бектенов “Kazakh Invest” МК” АЖ директорлар кенгаши йиғилишини ўтказди. Амалга оширилаётган ишлар натижалари ва миллий компаниянинг мамлакатимиз иқтисодиётига янада сармоя киритиш бўйича режалари кўриб чиқилди.

Бектенов Олжас
Фото: ҚР Үкіметі

“Kazakh Invest” МК” АЖ бошқаруви раиси Ержан Елекеевнинг маълум қилишича, жорий йилда марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик 22 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилиб, 4800 га яқин иш ўрни яратилди. Бугунги кунда Алмати вилоятида вольфрам рудаларини қайта ишлаш ва саратонга қарши ноёб дори воситалари ишлаб чиқариш корхоналари ва бошқа қувватлар очилди.

Бундан ташқари, Жамбил вилоятида 1 ГВт қувватга эга ИЭС қуриш, Алмати вилоятида сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш, Чимкент шаҳрида иссиқхона мажмуасини қуриш каби 7 та лойиҳа бўйича умумий қиймати 2,5 миллиард долларлик инвестиция шартномалари имзоланди.

Қозоғистон иқтисодиётининг истиқболли тармоқларига сармоя жалб этишнинг мақсадли янги усули жорий этилди. Донни чуқур қайта ишлаш, кўмир кимёси, нефть-кимё ва нефть-газ ускуналари ишлаб чиқариш каби 4 та йўналиш белгиланди.

Яқин уч йилда CHN Energy, Carlsberg, PepsiCo, ULTRADECOR, LASSELSBERGER GROUP ва бошқа компаниялар билан ҳамкорликда йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун 10 миллиард доллар жалб этиш режалаштирилмоқда.

Инвестицион фаолиятни рақамлаштириш бўйича ахборот тингланди. Инвестицион лойиҳаларни барча босқичларда – уларни ишга туширишдан то фойдаланишга топширишгача ва кейинги уч йиллик мониторинггача бўлган даврда қўллаб-қувватлашнинг комплекс экотизимини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Инвесторлар билан ўзаро ҳамкорлик “бир дарча” тамойили асосида амалга оширилиб, “яшил йўлак” ва “прокуратура фильтри” механизмларининг ишлаши таъминланган.

Йиғилиш якунларига кўра 2025 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқланди.

Сўнгги хабарлар