Олимпия ўйинлари: қайси спорт турлари бўйича Қозоғистон совринли ўринларни қўлга киритди
ASTANA. Kazinform - Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII Ёзги Олимпия ўйинлари кундан кунга яқинлашиб боряпти. Бу йил Қозоғистон спортчилари тўрт йиллик мусобақага спортнинг 25 та тури бўйича 80 та йўлланмани қўлга киритди.

Шу муносабат билан қозоғистонлик спортчилар аввалги ёзги Олимпия ўйинларида совринли ўринларни қўлга киритган спорт турларини ўқувчилар эътиборига ҳавола этишни маъқул деб билдик.
Ҳозирга қадар улар қуйидаги спорт турлари бўйича мукофотланган:
Бокс бўйича 7 та олтин, 7 та кумуш, 10 та бронза;
Енгил атлетика бўйича 2 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза;
Оғир атлетика бўйича 1 та олтин, 3 та кумуш, 6 та бронза;
Юнон-рум кураши бўйича 1 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза;
Велоспорт бўйича 1 та олтин, 1 та кумуш;
Замонавий бешкураш бўйича 1 та олтин;
Сузиш бўйича 1 та олтин;
Эркин кураш бўйича 3 та кумуш, 7 та бронза;
Дзюдо бўйича 2 та кумуш, 2 та бронза;
Нишонга ўқ отиш бўйича 2 та кумуш, 1 та бронза;
Каратэ бўйича 2 та бронза;
Таэквондо бўйича 1 та бронзани қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади. Ўйинларда 205 давлатдан 10 500 нафар спортчи иштирок этиши режалаштирилган. Унда 32 та спорт туридан 329 та медаллар жамланмаси сараланади.