Олимпиада саралаш турнири: Бугун уч боксчимиз жанг олиб боради
Аёллар ўртасида Ангелина Лукас (51 кг) рингга чиқади. Эркаклардан Сакен Бибосинов (52 кг) ва Серик Темиржанов (52 кг) Олимпиада йўлланмасиу учун жанг олиб боради.
Уччала жанг ҳам Нур-Султан вақти билан 15.00да бошланади, уни «Qazsport» телеканали тўғридан-тўғри олиб кўрсатади.
Ўтган кунги баҳсларда Даметкен Келимбет (52 кг) ва Римма Волосенко (60 кг) илк учрашувларида мағлубиятга учраб, мусобақани тарк этишганди. Валентина Хальзова (69 кг) ҳамда Надежда Рябец (75 кг) эса рақибаларидан устун келиб, кейинги босқичга йўл олган.
Эркаклар ўртасида Зокир Сафиуллин (63 кг), Аблайхан Жусипов (69 кг), Абилхан Аманқул (75 кг), Бекзат Нурдаулетов (81 кг) ғалабага эришиб, мусобақани давом эттиришади. Шунингдек, Василий Левит (91 кг) ва Қамшибек Қоңқабаев (91+ кг) ҳам рингга чиқишади.
Турнирда боксчиларга жами 63 та Олимпиада лицензияси берилади.