Олимпиада-2022: Қозоғистонлик жамоаси либоси энг замонавий либослар рейтингига киритилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Халқаро Олимпия қўмитаси Пекинда бўлиб ўтадиган қишки ўйинларда терма жамоаларнинг энг яхши либослари рўйхатини эълон қилди. Энг яхши либослар қаторида қозоғистонлик спортчиларининг либослари ҳам бор, деб хабар беради Kazinform Olympic.kzга таяниб.

«Қозоғистон мода синовидан ўтди», - дейилади Халқаро Олимпия қўмитаси баёнотида.

«Қозоғистоннинг ZIBROO ишлаб чиқарувчи Пекин-2022 учун россиялик дизайнер Дмитрий Шишкин билан ҳамкорлик қилган. Тўпламнинг кўк ва оқ ранглари муз ва қорни, қора ранг эса омад тимсолини англатади», - дейилади Халқаро олимпия қўмитасида (ХОҚ).

ХОҚ ҳам ўз шарҳида Forbes журналига асосланиб, Қозоғистон спортчиларининг кийимларини «энг яхши мода дипломатияси» деб атади. Аввалроқ Америка нашри Қозоғистоннинг олимпия формасини Пекин ўйинларидаги энг замонавий либослар рейтингига киритган эди.

Қозоғистон билан бир қаторда Халқаро олимпия қўмитаси ва Forbes журнали АҚШ, Канада, Россия, Хитой, Швеция ва Германия спортчиларининг образларини алоҳида қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 4 феврал куни 2022 йилги Қишки ўйинларнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади . Маросим Пекин миллий стадионида бўлиб ўтади. Ўтган йили Токиода бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинларида қозоғистонлик спортчиларнинг либослари энг яхши модел сифатида эътироф этилган эди.


Сўнгги хабарлар