Олимпиада-2020: Қозоғистон иккинчи медални қўлга киритди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Токио Олимпиадасида яна бир медални қўлга киритди. Оғир атлетикачи Игорь Сон Олимпиадада бронза медалига сазовор бўлди, деб хабар беради Kazinform Olympic.kzга таяниб.
None
None

Қозоғистонлик оғир атлетикачи 61 кг вазн тоифасида иштирок этди. Игорь Сон даст кўтаришда 131 кг, силтаб кўтаришда 163 кгни бўйсундирди.

Ҳакамлар Игорь Соннинг иккита имкониятини инобатга олишмади.

Бу Қозоғистон жамоаси учун иккинчи соврин. Кеча дзюдода Елдос Сметов бронза медалини қўлга киритди.


Сўнгги хабарлар