Ольга Шмелёва байдаркада эшкак эшиш бўйича яна Осиё чемпиони бўлди
ASTANА. Кazinform— Хитойнинг Наньчан шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатида ҚР миллий терма жамоаси иккинчи олтин медалини қўлга киритди.

500 метрга байдаркада эшкак эшиш баҳсларида Ольга Шмелёва ва Артём Терешченко жуфтлиги ҳеч кимга имконият қолдирмади. Қозоғистонлик спортчилар бутун мусобақа давомида пешқадам бўлиб, маррага биринчи бўлиб етиб келишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қитъа миқёсидаги мусобақада Ольга Шмелёва шериги Ирина Подойникова билан бирга байдаркада 500 метрга эшкак эшиш бўйича жуфтлик баҳсларида чемпион бўлган эди.
Бугун Осиё чемпионатида бир неча масофалар бўйича финал баҳслари ўтказилиши режалаштирилган.
Ҳозирга қадар миллий терма жамоа вакили Бекарис Раматулла байдаркада 500 метрга эшкак эшиш баҳсларида иккинчи ўринни эгаллади. Қозоғистонлик спортчилар каноэда 500 метрга эшкак эшиш бўйича кучли учликдан жой олди.
Стелла Суханова байдаркада эшкак эшиш бўйича кумуш медални қўлга киритди.